Излаш
RUUZ

Спорт

Осиёда кумуш олиб, иккита қўй билан сийланган курашчи қизда допинг аниқланди

Осиё чемпионати совриндорида икки марта тақиқланган модда топилган. Ҳолат бўйича текширув бошланди.

547views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги

Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонлик курашчи Мадина Усмонжонованинг (55кг) допинг-синамаларидан “фуросемид” тақиқланган моддаси аниқланди.
Қайд этилишича, ушбу модда қисқа фурсатда вазн йўқотиш ёки бошқа тақиқланган моддаларни истеъмол қилганини яшириш мақсадида фойдаланилади.
Маълум бўлишича, “фуросемид” моддаси М. Усмонжоновада икки марта – 2021 йил 15 апрелда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида ҳамда 2021 йил 21 август куни ўқув-машғулот йиғинида олинган допинг-тестлар таркибида мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда Халқаро кураш спорт турлари уюшмасининг антидопинг хизмати томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ва ўрганиш ишлари бошланган. Текширув якунига етгач спортчига қандай чора кўрилиши бўйича хабар берилади.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоят ҳокими спортчи қизга навбатдаги мусобақага тайёргарлик кўриши учун шароит яратиб бериш мақсадида икки дона қўй ва тикув машинаси совға қилганди.
547views0replies
0

Изоҳлар