Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Амударёда қурилаётган кўприкни кўздан кечирди — фото

Ушбу лойиҳа Хоразм ва Қорақалпоғистон ўртасидаги темир йўл масофасини бир неча юз километрга қисқартиради.

392views0replies
0

president.uz

Кўприк қуриш лойиҳасининг қиймати $174 млн бўлиб, унинг эвазига 80 километрлик темир йўл ва Амударё устида 413 метр узунликдаги кўприк барпо этилади. 
"Бу одамлар узоқ йиллар кутган лойиҳа. Энди янада кўп йиллар халқимизга хизмат қилиши керак. Шунинг учун биринчи ўринда сифат. Ажратилган маблағ кичкина эмас. Тажрибали мутахассисларни жалб этиб, ҳар бир жиҳатни ўйлаб, элимга, юртимга деб қуриш керак", - деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, бу инфратузилмалар сабаб Хоразм вилояти билан Қорақалпоғистон ўртасидаги темир йўл масофаси 240 километрга, вақти эса 6 соатга қисқаради. Маҳаллий юк ташиш ҳажми йилига 12 млн тоннадан 25 млн тоннага ошади. Шунингдек, халқаро транзитлар учун ҳам қулайлик кенгаяди. Автомобиллар ҳаракати яхшиланиб, аҳолининг узоғи яқин бўлади.
Шундан сўнг, давлат раҳбари Урганч шаҳрига йўл олиб, вилоятга етиб борди. Шавкат Мирзиёев бугун Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказади.
392views0replies
0

Изоҳлар