Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонликларни ҳафта ичи салқин об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

334views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистонга жанубий Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланди.
Ҳафтанинг катта қисмида республика бўйича асосан қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10...+15 даража, кундуз кунлари +26...+31 даража атрофида бўлади. Қайд этилишича, бундай об-ҳаво Ўзбекистон бўйича сентябрь ойи охири учун хос ҳисобланади.
Ҳафта охирига келиб, антициклон периферияси Қозоғистон ҳудудига чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва ҳафта охирига +32...+35 даражани ташкил этади. 24 сентябрь куни республика шимолида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
334views0replies
0

Изоҳлар