Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

ЯТТларга қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга маъмурий ва солиқ юкини янада камайтиришни кўзда тутувчи ҳужжатни имзолади.

557views0replies
0

president.uz

Президент фармони билан 1 октябрдан бошлаб қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинмоқда.
Шунингдек, алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланмоқда.
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи ЯТТларга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Савдо-саноат палатасига маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилди.
2022 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади, бундан солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасида, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлар ва маълумотлар асосида ўтказиладиган текширувлар мустасно.
2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
Индекс текширув натижалари асослилиги ҳамда қонунийлиги, профилактик тадбирлар ва текширувлар мутаносиблиги, тадбиркорларнинг текширув натижаларидан қониқиш даражаси каби кўрсаткичлар асосида тузилади.
Аввалроқ, тадбиркорларга бошқа солиқ имтиёзлари берилганди.
557views0replies
0

Изоҳлар