Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонлик ҳамшираларга Германияда 2300 евролик иш таклиф қилинмоқда

Швейцариянинг Globogate Recruiting GmbH ташкилоти ҳамкорлигида тиббиёт ходимларига Германияда ишлаш учун имконият берилмоқда. Лойиҳа ва унинг талаблари ҳақида маълумот берилган.

3233views4replies
2

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Маълумот берилишиича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг Globogate Recruiting GmbH ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Шу муносабат билан номзодлар учун қуйидаги талаблар эълон қилинди:
— 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
— Тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;
— Тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши (ОМҲ бакалавр дипломи юқори баҳоланади);
— Беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
— Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;
— Номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
— Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтҳонларидан муваффақиятли ўтиши.
Шунингдек, лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
— Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
— Ўқув хонаси;
— Ойлик стипендия.
Бундан ташқари, Globogate Recruiting GmbH қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
— Немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
— Тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
— Ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш; 
— Ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
— Тошкент халқаро аэропортидан Германияга бепул авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
— Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар шу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўқув дастурини тамомлаган номзодлар иш берувчи томонидан танланади. Бироқ, дастурни муваффақиятли тамомлаган ва иш берувчининг танловидан ўтган номзодларнинг чет элда ишга жойлашиши Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кафолатланмайди.
Номзодлар ўз маълумотномаларини (таржимаи ҳол) info@migration.uz электрон манзилига юборишлари сўралади.
3233views4replies
2

Изоҳлар