1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Ҳодисалар
15 сентябрь, 08:41 1195 0

Тошкент вилоятида ЙПХ ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этди

30 ёшли сержант Пискент тумани ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган бўлган.
Тошкент вилоятида ЙПХ ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этди
Фото: t.me/BB_Tulyaganov
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Пискент тумани ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори сержант Дилмурод Ўрмонов 29 ёшли маст ҳолдаги ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Lacetti'га тўхташ ишорасини беради. 

Ҳайдовчи эса ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва 30 ёшли Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори, сержант Дилмурод Ўрмоновни уриб юбориб, ЙТҲ содир этади.

Натижада, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай сержант Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада кеча, 14 сентябрь куни вафот этди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар