Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни бошқа бир спортчи пичоқлаб ўлдирди

Қотил тегишли тартибда ушланган. Воқеа тафсилоти маълум қилинди.

2219views0replies
0

Olympic.uz

Тошкент шаҳрида қашқадарёлик жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилди, дея хабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га.
Маълумот берилишича, 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да 30 ёшли спортчи Ш.Т. ўзига таниш бўлган, ҳарбий хизматчи Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган Humo trop витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини ҳамда шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. 
Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
2219views0replies
0

Изоҳлар