1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
13 сентябрь, 12:45 415 0

Ўзбекистонда 6 та божхона постлари фаолияти тугатилади

1 октябрдан тўртта вилоятдаги божхона бошқармаларида “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади.
Ўзбекистонда 6 та божхона постлари фаолияти тугатилади
Фото: Ўзбекистон давлат божхона қўмитси
“Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:

— 2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида;

— 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда.

Шунингдек, қуйидаги 6 та божхона постлари тугатилади:

— “Найманкўл” темир йўл чегара божхона пости - Қорақалпоғистон;
— “Қарши тола” ТИФ божхона пости - Қашқадарё;
— “Қарши” темир йўл чегара божхона пости - Қашқадарё;
— “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости - Сурхондарё;
— “Бешариқ” темир йўл чегара божхона пости - Фарғона;
— “Ўқчи” чегара божхона пости - Фарғона.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

— Ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади;
— Ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади. Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди;

Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.

Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар