Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда ҳаво яна исиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

429views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ўтган ҳафтада Волгабўйи ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво Қозоғистон ҳудудига қараб чекинади.
13 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳарорат +27...+32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.
Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво +12...+15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари ҳаво исийди ва ҳарорат сешанба куни +29...+34 даражадан ҳафта охирига келиб +32...+37 даражагача аста-секин кўтарилади.
429views0replies
0

Изоҳлар