Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёда 13 ёшли қиз Matiz уриб юбориши натижасида вафот этди

Автомобилнинг юқори тезлиги сабаб мазкур ҳалокат юз берган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинди.

766views0replies
0

видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Matiz 13 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат тахминан 08:45 ларда тумандаги Газарак-Тортули йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган Matiz йўлни кесиб ўтаётган қизни уриб юборган. 
Шундан сўнг, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб машина йўл четидаги дарахтга урилган. ЙТҲ оқибатида қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳаракат тезлиги соатига 70 километр бўлиши керак. 5.22 ва 5.23 йўл белгилари ўрнатилган. Аммо, ЙТҲ содир бўлган ҳудудда йўл ётиқ чизиқчаси мавжуд эмас.
766views0replies
0

Изоҳлар