Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон I МДҲ давлатлари ўйинларида 2-ўринни эгаллади

Қозон шаҳрида илк марта ўтказилган ушбу мусобақанинг ёпилиш маросими ўтказилди. Ўзбекистонлик спортчилар жами 91 та медаль жамғаришди.

441views0replies
0

Туризм ва спорт вазирлиги

4-11 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари ўтказилди.
Унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо 9 та давлатдан 14-23 ёшдаги 1139 нафар спортчи 16 та спорт тури бўйича беллашишди.
Мусобақада қатнашган Ўзбекистон термаси 91 та медаль (23 олтин, 32 кумуш, 36 бронза) билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 215 та медаль жамғарган Россия биринчи, Қозоғистон эса 106 та медаль билан 3-ўринни эгаллади.
Бирорта олтин ютмаган Тожикистон, Арманистон ва Молдова мос равишда охирги ўринларни эгаллади.
441views0replies
0

Изоҳлар