Излаш
RUUZ

Криминал

Хоразмда “жиҳодчилар” ғояларини тарғиб қилиб, ноқонуний гуруҳ тузган 18 яшар йигит ушланди — видео

Гуруҳ аъзолари орасида университет талабаси ҳамда мактаб ўқувчилари ҳам бўлган.

508views0replies
0

видеодан кадр

ДХХ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, Хоразм вилоятида 18 ёшли фуқаро 2020 йилнинг март ойида ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушиб қолиб, уларнинг радикал ғояларини қўллаб-қувватлай бошлайди.
Жорий йилнинг январ ойидан эса у Хива шаҳридаги масжидлардан бирига ибодат қилиш учун келган ёшлар орасида “жиҳодчилар” ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланади. Натижада 7 кишидан иборат гуруҳ шаклланади ва улар 41 ва 39 ёшли ака-укага тегишли меҳмонхонада ўзаро йиғинлар ўтказиб келишади.
Қайд этилишича, мазкур ака-ука ўзларининг 16 яшар бир нафардан фарзандларини ҳам мазкур гуруҳга қўшишган. 
Шунингдек, ушбу гуруҳ Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилганда фойдаланиш учун спортнинг қўл жанги тури билан ҳам шуғулланишган.
Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг талабаси ҳамда Хива шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафари ўқувчиси ҳам бўлган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гуруҳ аъзоларининг айримлари ноқонуний бойлик орттириш мақсадида гиёҳванд моддалар савдоси ва ўғирлик жиноятларини амалга оширганликлари маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
508views0replies
0

Изоҳлар