Излаш
RUUZ

Туризм

Qatar Airways Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатновини Qatar Airways авиакомпаниясининг беш турдаги самолётлари амалга оширади.

346views0replies
0

Twitter

Qatar Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда O’zaviatsiya агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қатар давлати ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида O’zaviatsiya агентлиги томонидан Қатарнинг Qatar Airways авиакомпаниясига 13-К сонли Ўзбекистонга Доха-Тошкент-Доха йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди. 
Авиакомпания парвозлари Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boеing 777 ва Boеing 787 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
346views0replies
0

Изоҳлар