Излаш
RUUZ

Сиёсат

“Адолат” СДП Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблади

Президентликка номзод Алишер Қодиров “Адолат” СДПнинг 2019 йилги сайловолди дастуридаги 3 та ғояни ўзлаштириб олгани иддао қилинди.

449views0replies
0

"Миллий тикланиш" ДП

“Адолат” СДП “Миллий тикланиш” партиясининг етакчиси Алишер Қодиров президентликка номзод сифатида ўзининг сайловолди дастурида “Адолат” СДПнинг 2019 йилда тасдиқланган сайловолди дастуридан кўчирганини маълум қилди.
“Адолат” СДПга кўра, “Миллий тикланиш” ДП раҳбари қуйидаги ислоҳотларни ўғирлаган:
Биринчи раддия – “...фаолият кўрсатаётган жиноий, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судларни бирлаштириш...”
Иккинчи раддия – “...жазони ижро этиш муаассалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилади”.
Учинчи раддия – “...мустақил тергов қўмитаси ташкил этилади”.
“Демократик сайлов жараёни ипидан игнасигача қонун-қоидалардан иборат. Номзод бир нафасда сайланиб, бўлажак Президентнинг сайловолди дастури бир зумда ёзилиб ва тасдиқланиб кетавермайди. Шундай экан, сиёсий куч етакчиси ўз партияси шаънини ҳимоя қилиши, бу учун етарлича сиёсий салоҳиятга эга бўлиши даркор. Юқоридаги каби ҳолатларда эса номзод уни қўллаб-қувватлаётган партия имиджига салбий таъсир кўрсатиб қолиши ҳеч гап эмас”, - дейилади хабарда.
449views0replies
0

Изоҳлар