Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хоразмда канализация қувурига тушган 3 нафар эркак захарланиб, вафот этди

Улар бир-бирини қутқармоқчи бўлиб, навбати билан пастга тушишган. Тўртинчи бўлиб тушган йигит ҳушсиз ҳолатда қутқариб қолинган.

558views0replies
0

Видеодан кадр

Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, 27 август куни соат 17:20 ларда Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласида уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб, вафот этган.
Аниқланишича, фуқаролар Х. Шукуруллоев, О. Курбанов ва Ш. Курбановлар кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган захарли газдан захарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.
Улар бир-бирини қутқариш учун кетма-кет қувурга тушади. Тўртинчи бўлиб тушиб, ҳушидан кетган фуқарони эса арқон билан тортиб қутқариб қолишади.
Ҳолат бўйича фикр билдирган аҳоли ҳокимликка ҳар йили 2-3 марталаб мурожаат қилишлари, аммо ушбу масала бўйича амалий ёрдам кўрсатилмай келинаётганини айтишган.
Мазкур ҳолат бўйича 27 август куни ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
558views0replies
0

Изоҳлар