Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда иссиқ ўрнини салқин ҳаво эгаллаши кутилмоқда

Синоптиклар ҳарорат кечалари +12 даражагача тушишини прогноз қилди.

779views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 6-7 сентябрь кунлари республикада ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
8 cентябрда республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. 9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 сентябр, чоршанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат +32...+37 даража бўлган илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий вилоятларда ҳарорат +25...+30 даражагача пасаяди.
9-10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. Жума кунига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари ва эрта тонгда +12...+17 даражагача, кундуз кунлари +23...+28 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага паст.
8-10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади.
779views0replies
0

Изоҳлар