1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Спорт
3 сентябрь, 07:29 494 0

Сафия Бурханова — Паралимпия ўйинлари чемпиони

Пара-енгил атлетикачи Ўзбекистонга еттинчи олтин медални тақдим қилди.
Сафия Бурханова — Паралимпия ўйинлари чемпиони
Фото: МОҚ
Пара-енгил атлетиканинг Ф12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди. Иккинчи ўрин италиялик Aссунта Легнатега (14.62) насиб этган бўлса, мексикалик Ребека Aлварес (13.72) кучли учликка якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар