Излаш
RUUZ

Жамият

“AрМИ–2021”: Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета” бўйича чемпион бўлди — фото

Мазкур мусобақада Ўзбекистон 3 йилдан бери чемпионликни топширмай келмоқда.

2317views6replies
0

Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасининг сўнгги шарти – “Жамоавий биринчилик” беллашувлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Aхборот хизмати UzNews.uz’га хабар берди. 
“Жамоавий биринчилик” шартига кўра, иштирокчилар муҳандислик тўсиқларидан эмаклаб ўтиб, шартли ярадорга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий замбил орқали ва арқон ёрдамида сувли тўсиқ устидан олиб ўтиш, санитар ҳарбий техникага жойлаштириб, барча аслаҳаларни йиғиштириб олиш, кейин эса уларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш каби машқларни бажаришди.
Якуний натижаларга кўра, “Жамоавий биринчилик” босқичида эркаклар ҳамда аёллар баҳсларида Ўзбекистон жамоаси юқори натижаларни кўрсатиб, 13426 балл билан биринчи ўринга сазовор бўлишди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси бу йил ҳам мазкур мусобақанинг “Жамоавий биринчилик” босқичида ўтган йилги натижаларини янгилаб, рекордлар қайд этишди. Мазкур шартни бажариш учун ҳамюртларимиз эркаклар ўртасида 5 дақиқа 28,4 сония (ўтган йил – 6ʻ28,8), аёллар ўртасида эса 7 дақиқа 51,3 сония (ўтган йил – 10ʻ09,2) вақт сарф қилишди.
Кучли учликдан Россия (10386 балл) ва Хитой (9726 балл) жой олди.
2317views6replies
0

Изоҳлар