Излаш
RUUZ

Спорт

Токио-2020: Бобуржон Омонов рекорд ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди

Спортчи ядро улоқтириш бўйича Паралимпия рекордини янгилади.

565views0replies
0

МОҚ

Пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.
Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди.
Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин ҳамда 4 тадан кумуш ва бронза.
565views0replies
0

Изоҳлар