Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво давом этиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

547views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида август ойининг охирги ўн кунлигига хос бўлган асосан кам булутли иссиқ об-ҳаво, кучсиз, баъзи жойларда бироз эсадиган шамоллар устунлик қилади.
Ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди. Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +17...+22 даража, кундуз кунлари 23-26 августда +33...+38 даража, 27-28 августда +31...+36 даража атрофида бўлади.
547views0replies
0

Изоҳлар