Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда 19 ёшли маҳкум йигит ўз жонига қасд қилди

У “лезвия” билан томирларини кесаётганини қамоқхона ходимлари видеога олиб туришган.

1930views0replies
0

Sputnik

Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган 35-сонли манзил колонияда 19 ёшли Ж.Д. ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
“Ҳайратланарлиси, унинг “лезвия” билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган. Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди. Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири”, - деб ёзади А. Ташанов.
1930views0replies
0

Изоҳлар