Излаш
RUUZ

Жамият

Афғон самолётининг Ўзбекистон ҳудудида қулаши тафсилотлари маълум қилинди

Бош прокуратура расмий баёнот бериб, жиноий иш очилганини билдирди.

5841views0replies
0

Иллюстрация

15 август куни Қарши шаҳридаги “Хонобод” аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистоннинг 3 та Embraer EMB-314 ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистоннинг 2 та “МИГ-29” ҳарбий самолётлари кузатувига олинган
“Лекин кузатув давомида Embraer EMB-314 ва “МИГ-29” самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушишган. 
Қайд этилишича, 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига Ўзбекистон чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
5841views0replies
0

Изоҳлар