Излаш
RUUZ

Маданият

Бухорода XVI асрда қурилган “Абдуллахон” мадрасаси девори қулаб тушди

Ҳолат юзасидан прокуратура суриштирув олиб борилмоқда. Ҳокимият буни техноген жараён эканлигини билдирди.

644views0replies
0

t.me/Bukharainfo

30 июль кечаси Бухоро шаҳрида “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир қисми ўпирилиб тушган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.  
Бунга кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ерости сувларининг кўтарилиши) сабаб бўлгани маълум қилинди.
Ҳолат бўйича Маданий мерос агентлигининг вилоят бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, реставраторлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойида ўрганиш ўтказилди ва Республика Маданий мерос агентлигидан вакиллар жалб қилинди ҳамда “Абдуллахон” мадрасасининг орқа қисми теворининг ўпирилиб тушган қисмини белгиланган тартибда тегишли лойиҳа асосида қайта тиклаш ва зарурий реставрация ишларини ташкил этиш ишлари бошланди.
Шу билан бирга, Бухорода техноген жараёнлар оқибатида нураши, емирилиши ва қулаб тушиши эҳтимоли юқори бўлган 40 та маданий мерос объектини қийматини сақлаш, уларда тиклаш, реставрация ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича олимлар, реставраторлар ва малакали мутахасислар томонидан ўрганишлар ўтказилган ҳолда зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳақида ҳукуматга аниқ таклифлар юборилган.
Бундан ташқари, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.
644views0replies
0

Изоҳлар