Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси Нусрат Парпиев вафот этди

Шавкат Мирзиёев академик Нусрат Парпиевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

767views0replies
0

ЎзА

Атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Нусрат Парпиев 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Н.Парпиев 1931 йилнинг 14 октябрида Тошкент шаҳрида туғилди. 1953 йилда Ўрта Осиё давлат университетини, 1956 йилда Москва давлат университетининг аспирантурасини тамомлади. 1958 йилда номзодлик, 1974 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
У ўз меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида кичик илмий ходим сифатида бошлади ва қарийб 70 йиллик фаолияти давомида Кимё институти, Ўрта Осиё нефтни қайта ишлаш саноати илмий-текшириш институти, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университетида масъул лавозимларда меҳнат қилиб, юртимизда ноорганик кимё соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.
Академик Н.Парпиев самарали изланиш ва тадқиқотлари натижасида Ўзбекистондаги “Комплекс бирикмалар кимёси“ илмий мактабининг асосчиси сифатида танилди. Олим томонидан рангли ва нодир металлар ҳамда органик моддалар асосида комплекс бирикмалар ҳосил қилишнинг илмий асослари ўрганилди, металлар ва уларнинг бирикмаларини ўта соф ҳолда ажратиб олиш усуллари, молибден, рений, вольфрам ва симобни аниқлаш ҳамда соф молибден олишнинг термик усули ишлаб чиқилди, гидразонлар, гидроксам кислоталари ҳосилалари асосида 200 дан ортиқ янги координацион бирикмалар синтез қилинди, илк бор палладий ва кобальт бирикмаларининг шишга қарши фаол таъсир этиши аниқланди.
Н.Парпиевнинг муаллифлигида комплекс бирикмалар кимёси йўналишига бағишланган 750 дан зиёд илмий мақолалар, 7 та монография, 22 та муаллифлик гувоҳномаси ва 3 та патент Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассислари томонидан юксак эътироф этилган.
767views0replies
0

Изоҳлар