1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
26 июль, 12:35 589 0

Ўзбекистонда букмекерлик идоралари фаолияти қонунийми?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2021 йил 1 январдан кучга кирган президент фармони ижросини ўрганди.
Ўзбекистонда букмекерлик идоралари фаолияти қонунийми?
Фото: Иллюстрация / 1obl.ru
Президентнинг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, бу борада Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига сўров хати юборилган. Агентлик 2021 йил 25 мартда тақдим этган маълумотда бугунги кунда лицензиялаш бўйича ҳукуматнинг қарор лойиҳалари ишлаб чиқилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирон-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаганлиги қайд этилган.

“МЖТКнинг 191-моддасига ва ЖКнинг 278-моддаларига мувофиқ букмекерлик ва тотализатор каби фаолият тури ҳали ҳам қонуний эмас”, - дейилади хабарда.

Агентлик “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш тақиқланишини эслатди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар