1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Криминал
24 июль, 17:29 1477 0

Тошкентдаги дўконда 4 киши сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни олиб кетди — видео

Уларнинг икки нафари ушланган.
Тошкентдаги дўконда 4 киши сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни олиб кетди — видео
Фото: видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 23 июль куни соат 13:15 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, мобиль телефон ва кассадаги 4 млн сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар экани маълум бўлди.

Айни вақтда Д.Л. ва В.Н.лар қўлга олинган, А.К. ва Д.Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар