Излаш
RUUZ

Жамият

Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги томонидан Россияга ишлашга юборилган 41 фуқаро шикоят билан чиқди — видео

Уларга етарлича шарт-шароит яратилмасдан, келишилган маош берилмаган. Сенат буни назоратга олди.

905views0replies
0

видеодан кадр

Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги томонидан Россияга ишлашга юборилган 41 нафар ўзбекистонликлар видеомурожаат қилиб, шикоят билан чиқди.
Мазкур видеомурожаат Олий мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Сенатнинг Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, видеомурожаатда 41 нафар ўзбекистонлик фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги Андижон филиали орқали Россияга ишга жўнатилгани, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмагани, ваъда қилинган маош тўланмаётгани таъкидланган.
Видеомурожаатдаги фуқароларнинг таъкидича, уларга ойига 33-50 минг рубль ваъда қилинган. Аммо, улар кунига 120-130 рублдан маош олишган.
"Бугундан ишга чиқдик, мен 130 рубль қолганлар 120 рублдан пул топишди. Бизга 33-50 минггача ваъда қилинган. Йўлкирага $500 сарфлаб келганмиз. Бу қарзни ҳам тўлаш керак. Бизни сотиб юборганмисизлар, тушунмаяпмиз", - дейилади видомурожаатда.
Қўмита томонидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берилиши бўйича сўров юборилди.
"Ҳолат бўйича ўрганиш натижалари маълум қилинади", - дейилади Сенат хабарида.
905views0replies
0

Изоҳлар