1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Коронавирус
24 июль, 15:59 1698 0

Оғиз ва бурунни совун билан чайиш COVID-19’дан ҳимоя қиладими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси ўзини шифокор деб таништирган аёлнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган овозли хабарига муносабат билдирди.
Оғиз ва бурунни совун билан чайиш COVID-19’дан ҳимоя қиладими?
Фото: АОКА
Telegram-каналларда ўзини шифокор сифатида таништирган аёлнинг совун кўпигини бурунга суртиш, сувга совунни солиб аралаштириб бурун ва оғизни чайиш коронавирусга қарши яхши самара бериши тўғрисида айтган аудиохабари тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.  

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева бунга жавоб берди.  

“Агар бу шунчалик самарали усул бўлса, нега бизнинг ёки бутун дунё стандартларига киритилмади? Нега одамлар бунга ишониб, бурунларини совун билан чайишни бошлашди? Баъзи одамлар қўлини совунлаб ювса, аллергик тошма бўлади. У шиллиқ қаватга тушганда қандай ҳолат келтириб чиқариши мумкин? Бу нарсаларни шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигида асосли ва ишончли хабар чиқмагунича, ҳар бир киши шифокорлар билан маслаҳатлашишини сўрайман" - дейди Севара Убайдуллаева.
 
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар