Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик теннисчилар келишилган ўйинлар учун дисквалификация қилинди

Улардан бири умрбод теннисдан четлатилди.

1181views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Теннисда ҳалолликни таъминлаш бўйича халқаро агентлик (ITIA) ўзбекистонлик теннисчилар — Темур Исмаилов ва Амал Султанбековни турнирларда қатнашишдан маҳрум қилганини тасдиқлади.
Халқаро агентлик ушбу қарорни 2019 йилдаги келишилган ўйинлар бўйича ўтказилган тафтиш натижалари асосида қабул қилинди. Ўзбекистонлик спортчилар айбдор деб топилди.
Аввалроқ, 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашгани аниқланган Темур Исмаилов 7 йилга дисквалификация қилинганди. У энди умрбод теннисдан четда қолдирилади. Тақиқ 2021 йил 21 июлдан бошлаб кучга кирган. Бундан ташқари, Темур Исмаилов 14 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлайди.
Амал Султанбеков эса 5 йилга дисквалификация қилинди. Қолаверса, 8 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлаши шарт.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги теннисчи Темур Исмоилов 2013 йилдан то 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилгани, бироқ доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилганини маълум қилганди.
1181views0replies
0

Изоҳлар