Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

721views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.  
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45...+46 даражагача исийди.
25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
721views0replies
0

Изоҳлар