Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда 4 суткадан бери COVID-19 бўйича антирекорд янгиланмоқда

Йил бошидан бери энг кўп касалланиш ҳолатлари кетма-кет 4 кун давом этяпти. Коронавирус ва пневмония аниқланган фуқаролар сони 1200 дан ошди.

564views0replies
0

Наманган вилояти ССБ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган статистикага кўра, 21 июль ҳолатига Ўзбекистонда 719 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу тариқа йил бошидан бери қаторасига 4-суткада антирекорд янгиланди.
Энг кўп янги касалланиш Қорақалпоғистон Республикаси (71), Жиззах (81),  Наманган (31), Самарқанд (78), Сурхондарё (81), Фарғона (71), Тошкент (83) вилоятлари ва Тошкент (118) шаҳрида кузатилди.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 492 нафар кишида пневмония аниқланди.
Шунингдек, кеча кун давомида 746 нафар бемор соғайди. Аммо 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
564views0replies
0

Изоҳлар