Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг тўрт тумани аҳолиси вақтинча ичимлик сувисиз қолдирилади

Мазкур туманлардаги сув ўчириладиган манзиллар маълум қилинди.

1524views0replies
0

UzNews.uz

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сергели, Янгиҳаёт, Яккасарой ва Чилонзор туманида икки кун ичимлик суви таъминоти ўчирилади.
23 июль соат 09:00 дан 24 июль соат 21:00 гача Сергели тумани ТХАЙ ва КХАЙ оралиғидаги ичимлик сув қувурларини кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли қуйидаги манзилларда вақтинча сув таъминотида узилишлар кузатилади.
Сергели тумани бўйича:
— "Олтин водий" МФЙ;
—  "Қумариқ" МФЙ;
—  "Нўғойқўрғон" МФЙ;
—  "Жунариқ" МФЙ;
—  "Юқори Дархон" МФЙ; 
—  "Янгидархон" МФЙ;
—  3-аэропорт;
—  Сергели деҳқон бозори;
—  Сергели машина бозори.
 Янгиҳаёт тумани бўйича:
—  "Янги Чоштепа" МФЙ;
—  "Софдил" МФЙ;
—  "Ал-Фарғоний" МФЙ;
—  "Виқор" МФЙ;
—  "Чоштепа" МФЙ;
—  "Йўлдош" МФЙ.
Чилонзор тумани бўйича: 
—  "Гавҳар" МФЙ;
—  "Катта Дўмбиробод" МФЙ;
—  "Катта Чилонзор-1" МФЙ;
—  "Катта Чилонзор-2" МФЙ;
—  "Катта Чилонзор" МФЙ;
—  "Наққошлик" МФЙ.
 Яккасарой тумани бўйича: 
—  "Яккасарой" МФЙ;
—  "Мерос" МФЙ; 
— "Муқимий" МФЙ;
—  "Тўқимачи" МФЙ; 
—  "Дилбулоқ" МФЙ;
—  "Муҳандислар" МФЙ.
Шу жумладан, “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ хизмат кўрсатадиган айрим ҳудудларда ҳам ичимлик суви таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин.
1524views0replies
0

Изоҳлар