Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Мурод Хонтўраевнинг ўлими билан тугаган ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди

Lacetti Gentra ва BMW X5 иштирокидаги ЙТҲда ММA жангчиси вафот этди.

6535views0replies
0

Telegram

19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti Gentra ҳамда BMW X5 иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда UzNеws.uz’га Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
“Ижтимоий тармоқларда ушбу ЙТҲ уюштирилгани айтилган хабарлар тарқалди. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. BMW X5 ҳайдовчиси олдида кетаётган Lacetti’дан йўл сўраган. Lacetti йўлни бўшатишига улгурмасидан кириб бориши натижасида бамферни бир чеккаси тегиб кетган. Ундан кейин машина бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб, ағдарилган”, - деди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов.
Мурод Хонтўраев билан бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Бироқ унинг шахсига аниқлик киритилмаган.
Мазкур ЙТҲ бўйича дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6535views0replies
0

Изоҳлар