Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Россиялик блогер Тошкентдаги хиёбонга бир неча юзлаб одамларни тўплади — видео

Тошкент шаҳар ИИББ блогер нима сабабдан Тошкентга келганини маълум қилди.

3692views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июль куни тахминан соат 22:30 ларда Тошкент шаҳрига Instagram ва Youtube'да “Субо” номи билан танилган блогер – 1999 йилда туғилган Россия фуқароси Мамедов Субхан ташриф буюрган.
Қайд этилишича, бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида Мамедов С.ни кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаролар йиғилган.
"Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли, ИИО ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқароларга карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда оммавий равишда тўпланмасликлари тушунтирилган ва фуқаролар тарқатилган.
Блогер Мамедов С. билан профилактик суҳбат ўтказилган. Мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермаган", - дейилади шаҳар ИИББ хабарида.
3692views0replies
0

Изоҳлар