Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқувчи қизлар энди мактабга ҳижобда боришлари мумкинми?

Халқ таълими вазирлиги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун ортидан пайдо бўлган мунозараларга изоҳ берди.

1842views0replies
0

Telegram

5 июль куни қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда жамоат жойларида ҳижобда юришга қўйилган тақиқ олиб ташланиши аҳоли орасида ўқувчи қизларнинг мактабга ҳижобда боришлари мумкинлиги ҳақидаги саволларни келтириб чиқарди. 
Халқ таълими вазирлиги ушбу саволларга жавоб берди.
Вазирлик ушбу қонунда амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан, давлат ташкилотлари ва муассасаларида ходимларнинг кийинишига оид талаблар уларнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солиниши белгиланганини эслатди.
Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддасига асосан, ички тартиб-қоидаларга риоя этиш таълим олувчиларнинг мажбуриятларидан бири ҳисобланиши таъкидланган.
Бундан ташқари, халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган мактабларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига кўра ўқувчилар белгиланган мактаб формасида келишлари шарт.
Акс ҳолда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига асосан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
1842views0replies
0

Изоҳлар