Излаш
RUUZ

Жамият

Энг юқори балл тўплаган 200 нафар абитуриент учун Президент гранти жорий этилди

Президент гранти билан ОТМга кирган талаба магистратурага ҳам имтиҳонларсиз грант асосида қабул қилинади. Бу бўйича президент тегишли қарорни имзолади.

840views0replies
0

UzNews.uz

2021/22 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун бюджетдан молиялаштириладиган Президент гранти жорий қилинди. Бу бўйича президент тегишли қарорга имзо қўйди.
Қарорга кўра:
— Муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади;
— Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
— Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни аъло баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади;
— Ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;
— Президент гранти учун белгиланган стипендия иккинчи курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;
— Ўқув семестри якунига кўра камида битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибда белгиланадиган стипендия тайинланади ва тўланади;
— Навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат аъло баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади ва тўлаб борилади;
— Ўқиш якунига қадар президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.
840views0replies
0

Изоҳлар