Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент метрополитени қурилишида қарийб 900 млн сўм ''еб юборилгани" аниқланди

Транспорт прокуратураси Тошкент метрополитени фаолиятини ўрганди.

1043views0replies
0

UzNews.uz

Сўнгги пайтларда метрополитен билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилишини Транспорт прокуратураси ўрганиб чиқди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг май-июнь ойларида “Тошкент метрополитени” корхонасидаги ўрганишлар давомида масъул мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлиги оқибатида жами 650 та инсон омили билан боғлиқ камчилик топилган.
Шунингдек, Тошкент халқа йўли ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларидан 899 миллион сўм талон-тарож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
1043views0replies
0

Изоҳлар