Излаш
RUUZ

Криминал

Таксичилар қоидабузарликларни суратга олиб, ЙПХга жўнатганларни "самосуд" қилишди

"Операторлар" калтакланди ва уяли телефонлари тортиб олиниб, уларга тегишли Spark'га шикаст етказишди.

821views0replies
0

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йилнинг 29 июнь куни Хатирчи тумани марказида тумандаги "Кўксарой" МФЙда яшовчи Ш.А. ва С.О. моддий манфаат илинжида туман марказида таксичилик билан шуғулланувчи шахсларнинг автомашиналарининг давлат рақамларини яширин равишда суратга олиб, интернетга жойлаштириш мақсадида автомашиналарни йўл четида турган вақтида суратга туширган.
Улар ушбу ҳаракатни қилаётган вақтида туман марказида бир неча нафар таксичилар уларни кўриб, улардан нима сабабдан суратга тушириб юрганлигини сўраган.
Ш.А. ва С.О. машиналарининг давлат рақамларини суратга туширишмаганлигини айтиб, қилган ишидан бўйин товлаган.
Шундан сўнг, уларни таксичилар уриб, дўппослаган.
Шунингдек, суратга олган телефон аппаратларини тортиб олиб, улар бошқариб юрган Spark'нинг "бамперлари"га, ойналарига, кузов қисмларига моддий зарар етказган. 
Олиб борилган тезкор тадбир давомида, ушбу шахсларнинг барчаси туман ИИБ биносига олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилиб, бармоқ излари олиниб, ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш хатлари олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
821views0replies
0

Изоҳлар