Излаш
RUUZ

Жамият

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видеочиқишларига ҳуқуқий баҳо берилади

Тошкент шаҳар ИИББ Ж. Отажоновнинг ИИО тизимига нисбатан билдирган танқидига муносабат билдирди.

1613views0replies
0

Видеодан кадр

Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов сўнгги видеочиқишларидан бирида ЙҲХБ инспектори 9 кундан бери автомобили протоколини жўнатмаётганини айтиб, ушбу ИИО ходимларини кескин танқид қилганди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати Жаҳонгир Отажонов ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринаётганини маълум қилди.
“Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади”, - дейилади хабарда. 
Қайд этилишича, 17 июнь куни ЙҲХБ инспектори томонидан Жаҳонгир Отажоновга тегишли Gentra тўхтатиб текширилганда унинг укаси Алишер бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланиб, Gentra жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаётганлиги сабабли қайтариб берилмаган.
1613views0replies
0

Изоҳлар