Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ибодат амалларини ўтказиш бўйича чекловлар киритилди

Кунлик ва жума намози, бошқа диний конфессияларнинг жамоавий ибодатларини ўтказишда талаблар белгиланди. 

1498views0replies
0

Мусулмонлар идораси

Республика махсус комиссияси эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ибодат амалларини ўтказиш бўйича чекловлар киритди:
—  кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
—  65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
—  Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.
1498views0replies
0

Изоҳлар