1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
24 июнь, 19:38 13192 60

Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини синовдан ўтказиш жараёни бошланди — фото

Текширув машғулотлари Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда ҳаво кучларининг бўлинмаларида ўтказилмоқда.
Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини синовдан ўтказиш жараёни бошланди — фото
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий қисм ва бўлинмаларида шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтказилмоқда.




Шунингдек, "Ангрен" ва "Термиз" умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш жараёнлари амалга оширилмоқда.



Бунда, ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.



Тактик ўқувлар давомида "тревога" сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.



Таъкидланишича, шартли душманнинг эҳтимолий жойлашган ҳудуди аниқланиб, кейинчалик улар томонидан олиб борилиши мумкин бўлган фаол ҳаракатларни бартараф этиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга авиация ҳамда артиллерия бўлинмаларининг куч воситалари ва миномётчилар батареяси томонидан зарбалар берилади.

Изоҳлар
  • Otaniyoz Otaniyoz
    Otaniyoz Otaniyoz 25 июнь, 04:33

    Abdurauf Fitrat ta'kidlaganidek: "Vatan mening jon-u tanim, sajdagohimdir. U mening oyim, tinch-omonim, izzatim, sharafim, Ka'bam, qiblam hamda gulistonimdir".

  • Mulla Dust
    Mulla Dust 25 июнь, 01:21

    Харбийларимиз доимо жанга шай холатда. Уларнинг кудратига шубхамиз йўқ

  • Mulla Dust
    Mulla Dust 25 июнь, 01:19

    Ватанимиз қуриқчилари бахтимизга сог бўлиб юришсин

  • Otaniyoz Otaniyoz
    Otaniyoz Otaniyoz 24 июнь, 22:13

    Sizlar bilan faxrlanamiz. Vatan himoyasidagi xizmatinglarda zafarlar tilaymiz.

  • Alina Arslanova
    Alina Arslanova 24 июнь, 22:12

    тинчлигимизни таъминлаб бераётган баҳодир азамат йигитларимизга кўз тегмасин, сизлар бизнинг фахримизсиз!

Кўпроқ тарихни кўрсатиш
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар