Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда раҳбар ишга кирмоқчи бўлган қизга “бир кеча” бўлишни таклиф қилди — аудио

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси амалдорга нисбатан хизмат текшируви тайинлади.

6935views0replies
0

UzNews.uz

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Матбуот хизмати Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё.нинг ташкилотга ишга кирмоқчи бўлган журналист қизга қилган “ётоқ” таклифи бўйича расмий муносабат билдирди. 
Маълум қилинишича, ҳодиса бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва А.Ё.га нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Аввалроқ, маҳаллий нашрлар А.Ё. ўзи раҳбарлик қиладиган ташкилотга матбуот котиби сифатида ишга олиш учун А.Г.га бир неча марта “бирга қолиш” таклифини бергани ҳақида ёзганди.  
Қайд этилишича, бошлиқ охирги марта июнь ойида Шаҳрисабзда ташкил қилинган “Ёшлар фестивали” давомида журналист қизга ҳайдовчисининг олдида “бир кеча қолиш” таклифини айтган. 
5 ойдан бери расман ишга олинмаган қиз бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуровга хабар берган. Бундан хабар топган Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси масъул ходими журналист қизни тинчлантиришга уринган. Масъул ходим қизга бошқарма бошлиғининг укаси “катта жойда ишлаши”ни ва тинч юрмаса, ўзига қийин бўлишини айтиб, таҳдид қилган.
6935views0replies
0

Изоҳлар