Излаш
RUUZ

Жамият

VIII аср охиридаги ноёб Катта Лангар Қуръони Ўзбекистонда қайта тикланди – фото

Саида Мирзиёева иштирокидаги Ислом оламининг муқаддас китоби Қуръони Каримнинг энг қадимги қўлёзмаларидан бири – Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш ишлари ниҳоясига етди.

1213views0replies
0

t.me/SShMirziyoyeva

Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш ишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг реставрация лабораториясида олиб борилган. Жараёнда Лувр музейи реставраторлари Аксел Дело ва Ауреля Стрери, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг мудири Камолиддин Маҳкамов ва кутубхонанинг етакчи мутахассиси, реставратор Саидраҳмат Икромов, Ўзбекистон миллий кутубхонаси консервация ва реставрация бўлими бош мутахассиси Шуҳратиллоҳ Пўлатов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Маданий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Бобур Мирзо Саёмов иштирок этган.
"Катта Лангар Қуръони саҳифалари реставрациядан аввал жуда қуруқ эди. Варақлари тўлқинсимон бўлиб қолган ва жуда кўп чанг йиғилган. Биз консервация жараёнини биринчи навбатда ҳар бир саҳифани тозалашдан бошладик. Кучли деформация туфайли китоб ёмон аҳволда эди", – деган Лувр музейи реставратори Аксел Дело.
Жамғарма бошқарув раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева қадимий мусҳаф эндиликда яна кўп асрлар бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб қолишини таъкидлаган.
"Катта Лангар Қуръони саҳифалари яна кўп асрлар нафақат биз – ўзбекистонликлар, балки бутун дунё мусулмонлари, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз", – дея ёзиб қолдирган Саида Мирзиёевa ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Реставрация ишлари 2019 йилда бошланган эди. Катта Лангар Қуръони .Бугунги кунда Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли.
Арабий ёзув усулларининг энг қадимий турларидан бўлган кўфий-ҳижозий хатида битилган қўлёзма ошланган бузоқ териси – пергаментга муҳрланган. Саҳифаларнинг ўртача ҳажми – 53х35 см.
Реставрация уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳага таклиф қилинан франциялик мутахассислар унинг 3-босқичи учун салкам 15 ой деганда Тошкентга қайтиб келиб, махсус пресс остида турган Катта Ланган Қуръони саҳифалари реставрациясини якунлашди.
1213views0replies
0

Изоҳлар