Излаш
RUUZ

Криминал

“Бек-барака”даги сотувчилардан пул ундирган жиноий гуруҳ ушланди

Савдогарлардан тинч ишлашлари учун ҳар ойда $100 талаб қилган 6 кишига нисбатан жиноий иш очилди.

1282views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 29 май куни Зангиота туманида жойлашган “Бек-барака” савдо мажмуаси ёйма кийим-кечак бозорида савдо қилувчи фуқаро Тошкент вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, “Камронбек” ва “Нигина” исмли шахслар савдо қилувчилардан ноқонуний равишда пул талаб қилаётганлигини маълум қилади.
Аниқланишича, фирибгарлар ўзларини бозорда ишловчи масъул шахс сифатида таништириб, мурожаат эгаларидан шу жойда ишлаши учун ҳар ойда 100 АҚШ доллари товон пули талаб қилган. Талаблари бажарилмаса савдо растаси фаолиятини чеклаш билан таҳдид қилиб, шу йўл билан савдогарлардан жами 9 млн сўм олган.
Ўтказилган тезкор тадбирда, фирибгарлик ва таъмагирликда гумонланган 6 нафар шахс — Учтепа туманида яшовчи 32 ёшли Негина И., Марғилон шаҳрида яшовчи 26 ёшли Камронбек Ж. ва 28 ёшли Фирдавс Ж., Зангиота туманида яшовчи 53 ёшли Насиба О., 25 ёшли Ноилахон А. ҳамда 23 ёшли Наимахон А.лар тегишли тартибда ушланди.
Улар фуқаролардан савдо қилишлари учун ноқонуний равишда пул талаб қилиб келганликлари ва жами 9 млн сўмни олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликларини тан олган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, 28, 211-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
1282views0replies
0

Изоҳлар