Излаш
RUUZ

Жамият

Қорақалпоғистонда ғишт заводида ишлаётган маҳкумларга 3 ойлик маош берилмагани аниқланди

Ушбу ҳолат Омбудсманнинг колонияга мониторинг ташрифи вақтида маълум бўлган.

423views0replies
0

Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда Омбудсман Матбуот хизмати хабар берди.
Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда меҳнат қилиш шароитлари ўрганилди.
Ушбу муассасадаги яратилган шарт-шароитлар деярли қониқарли даражада эканлиги, меҳнат қонунчилигига зид баъзи ҳолатлар борлиги аниқланган. Хусусан, муассасада жазо муддатини ўтаётган 100 дан ортиқ маҳкумлар Нукус туманидаги ғишт заводида ишлашмоқда. Аммо, жорий йилнинг март-май ойлари учун уларга ойлик маош берилмаган.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили Зуҳра Реймованинг аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошларини тўлаб берилди.
423views0replies
0

Изоҳлар