Излаш
RUUZ

Жамият

Тезликни ошириш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган бўлади — фатво

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш бўйича фатвони эълон қилди.

1365views0replies
0

Иллюстрация / tergov.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати автомобилда юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлишини эслатди.
“Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга буюриб, булар ҳаётни сақлаш, авлодни сақлаш ва мулкни сақлаш каби мақсадларига етишга хизмат қилади”, - таъкидланади Фатво ҳайъати хабарида.
Фатво ҳайъати қуйидагиларни эслатди:
— йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади. Мусулмонлар ушбу қоидаларга эътиқодан ва қунт билан амал қилишлари керак;
— рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.
— йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши жоиз эмас;
— йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас;
— транспорт воситаси йўлга яроқли бўлмаган ҳолатда ундан фойдаланиш шаръан ман этилади;
— йўл жамоа фойдаланадиган тармоқ экани сабабли йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим.  
“Мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки амалдаги йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилиш – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак. Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади. Валлоҳу аълам”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда содир этилган 2242 та ЙТҲда 557 нафар фуқаро вафот этгани, 1684 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
1365views0replies
0

Изоҳлар