Излаш
RUUZ

Жамият

“Андижон музқаймоғи” бренд сифатида рўйхатга олинади

Интеллектуал мулк агентлиги эндиликда “Андижон музқаймоғи” бренди муҳофаза қилинишини маълум қилмоқда.

1275views0replies
0

Архив фото

Aндижонлик фуқаро томонидан “Aндижон музқаймоқлари” савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилди
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра мамлакат, аҳоли пункти, жўғрофий обектнинг ўзига хослиги ҳамда табиий шароитлардан келиб чиқиб, товарни белгилаш учун ишлатиладиган, унинг алоҳида хусусиятлари тамомила акс эттирадиган номи товар келиб чиққан жой номи сифатида белгиланади.
Мазкур ҳолатда ҳам музқаймоқ айнан Aндижонда тайёрлангани ва ўзига хослигидан келиб чиқиб, уни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилган.
“Музқаймоқ айнан Андижонда тайёрлангани ва ўзига хослигидан келиб чиқиб бренд сифатида рўйхатдан ўтказилмоқда. Биринчидан, товар номини муҳофазалаш орқали тадбиркорлар ўз маҳсулотларидан бошқаларнинг рухсатсиз фойдаланиши ҳамда сохта ёки контрафакт нусхалари пайдо бўлишидан ҳимоя қилса, иккинчидан, брендни ривожлантириш орқали товарнинг қиймати ошади, қўшимча даромад олишига ва ўз фаолиятини янада кенгайтиришига сабаб бўлади”, – дейилади Интеллектуал мулк агентлиги хабарида.
Таъкидланишича, товар номини муҳофазалаш орқали тадбиркорлар ўз маҳсулотларидан бошқаларнинг рухсатсиз фойдаланиши ҳамда сохта ёки контрафакт нусхалари пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. 
Жисмоний шахс номидан топширилган ариза эса ҳозирда экспертизадан ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, эндиликда “Андижон музқаймоғи” ҳам Давлат муҳофазасига олинади ҳамда Агентлик ва унинг ҳудудий марказлари “Андижон музқаймоғи” брендининг муҳофаза қилинишини таъминлайди.
1275views0replies
0

Изоҳлар