Излаш
RUUZ

Жамият

Абитуриентлардан қарийб 900 млн сўм ортиқча тўлов ундирилгани айтилди

Ушбу ҳолат 2019-2020 ўқув йили қабулида кузатилган.

931views0replies
0

Иллюстрация

Кеча, 25 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди. 
Унда айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди, дея хабар берди Сенат Матбуот хизмати.  
Қайд этилишича, 2018 — 2020 йилларда тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш учун жамғарма ҳисобидан 93,3 млрд сўм сарфланган. 
Шунга қарамай 2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 896,4 млн сўм ортиқча тўлов ундирилган, 30 млрд сўм маблағ тижорат банклари депозитларига электрон саралаш тизимисиз тўғридан-тўғри тузилган келишув асосида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 1 млн 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган.
Ўтган йили абитуриентлар БҲМнинг ярми (111 500 сўм) миқдорида тўлов қилган.
931views0replies
0

Изоҳлар