Излаш
RUUZ

Жамият

Сурхондарёда депутатни таёқ билан калтаклашди — видео

Халқ демократик партияси ўз вакилини ҳимоя қилиб, Бош прокуратура ва ИИВдан ҳолатни назоратга олишни сўради.

1095views0replies
0

Видеодан кадрлар

Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кенгаши депутати Ўктам Жабборов бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланди, дея хабар бермоқда Халқ демократик партияси Матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда депутатни акасининг еридан қўйларини олиб чиқишини талаб қилган йигитлар калтаклагани айтилганди.
Ҳолат бўйича Бойсун тумани ИИБ томонидан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аммо бир ярим ойдан бери суриштирув давомида аниқ хулосага келинмагани, тергов ҳаракатлари чўзиб юборилгани жабрланувчи, унинг яқинларининг норозилигига, партиядошларининг хавотирига сабаб бўлмоқда. 
ХДП Бош прокуратура ва ИИВдан ушбу жиноят иши терговини назоратга олишни, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўради.
1095views0replies
0

Изоҳлар