Излаш
RUUZ

Сиёсат

Мусулмонлар идораси Исроил – Фаластин ўртасидаги вазият бўйича муносабат билдирди

Баёнотда шафқатсизлик ва қон тўкилишига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланади.

1042views0replies
0

Hatem Moussa / AP

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳозирги қалтис вазиятда давлатлар, миллатлар ва элатлар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш энг тўғри йўл, деб ҳисоблайди. Айни вақтда, мўмин-мусулмонларни мавжуд воқеликни Қуддусдаги вазият билан боғлаган ҳолда ноўрин баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқаришга, нотўғри хатти-ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз”, - дейилади муносабатда.
Аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан хавотирда эканлигини маълум қилганди.
1042views0replies
0

Изоҳлар